Чорвачилик ва паррандачилик илмий – тадқиқот институти қошида навбатдаги Технология ва инновацияларни қўллаб қувватлаш маркази ташкил этилди.

15.07.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4965-сон Қарори билан тасдиқланган интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қаратилган дастурнинг тегишли бандига асосан ҳудудларда соҳавий “фан — таълим — ишлаб чиқариш” интеграциялашувини ихтирочилар, инноваторлар, бизнес-жамоалар, таълим ва илм ёшларига махсус ахборотлар базаси, бошқа ахборот ресурслардан фойдаланишни ўргатувчи конференциялар, таълим семинарлари, тренинг ва давра суҳбатларини ўтказиш хизматларини кўрсатувчи ахборот майдончалари яратилишида ТИҚҚМлар ролини ошириш белгиланган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 15 июль куни Чорвачилик ва паррандачилик илмий – тадқиқот институти қошида навбатдаги Технология ва инновацияларни қўллаб қувватлаш маркази ташкил этилди.

Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари – интеллектуал мулк соҳаси бўйича илмий фаолиятни жонлантириш, интеллектуал фаолият натижаларини яратиш бўйича маслаҳат бериш, ишланмалар муаллифларига уларнинг ишланмаларини тижоратлаштиришда патент маълумотларидан фойдаланиши учун зарур кўникмалар шакллантириш орқали илмий-техник ишланмалар самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ва жамиятда интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш бўйича фаолиятни амалга оширади.

Тадбир доиросида Чорвачилик ва паррандачилик илмий – тадқиқот институти ходимлари учун ”Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк объектларини муҳофазалашда технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказининг роли ва интеллектуал мулк соҳасидаги янгиликлар” мавзусида семинар тренинг ўтказилди

Айтиш жоиз, Технология ва инновацияларни қўллаб қувватлаш марказлари илмий-техник ишланмалар самарадорлигини ошириш мақсадида ишланмалар муаллифларида патент тадқиқотларини ўтказиш, ўз ишланмаларини тижоратлаштиришда патент маълумотларидан фойдаланиш бўйича зарур кўникмаларни шакллантиради.

Дарҳақиқат, Марказ институт ёш тадқиқотчиларига интеллектуал фаолият натижаларини яратиш, улардан фойдаланиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалалари бўйича маслаҳатлар беради, уларга интеллектуал мулк соҳасига оид махсус маълумотлар базалари ва бошқа ахборот ресурсларидан янада кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратиб беради.

Учрашувлар давомида таълим муассасасининг илмий изланувчи ходимлари Саноат мулки ва муаллифлик ҳуқукига оид муҳим маълумотларга эга бўлдилар, соҳа доирасида ўз илмий ишлари билан боғлиқ муҳим саволларга жавоб олдилар.

_